Бозорларда сотилаётган уч маҳсулот сифатсиз деб топилди

Бозор назоратида сифатсиз маҳсулотлар аниқланди.
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан навбатдаги назорат харидлари ўтказилди. Харид давомида бир нечта ҳудудларда сифатсиз маҳсулотлар аниқланиб, уларни савдодан чиқариш чоралари кўрилди.
Андижон шаҳрида Хитойда ишлаб чиқарилган P.I.T савдо белгили PMI180-C1 русумдаги инверторли пайвандлаш аппарати “Техник воситаларнинг электромагнит мослиги тўғрисидаги умумий техник регламент” талабларига номувофиқ деб топилди. Ушбу аппаратдан фойдаланиш металлнинг ортиқча қизишига, аппаратнинг тез ишдан чиқишига ва пайванд сифатининг паст бўлишига сабаб бўлиши мумкин.
Сирдарё вилоятида “ТМТ” МЧЖ савдо дўконида Хитойда ишлаб чиқарилган “Nikura” брендли электр чойнак маҳсулоти синовдан ўтказилиб, стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган. Мутахассислар бу маҳсулотдан фойдаланиш истеъмолчи ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига хавф туғдиришини қайд этишди.
Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида эса “Extrus” барашкали крайник маҳсулоти синов натижаларига кўра белгиланган стандартларга номувофиқ экани маълум бўлди. Мазкур крайник босимга бардош бермаслиги оқибатида хонадонда сув тошиши ва иқтисодий зарар етказиши мумкин.
Аввалроқ инспекция ҳайдовчиларни сифатсиз антифриздан огоҳлантирганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter