Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бугун жами қанча одам коронавирусдан тузалгани маълум бўлди

Бугун жами қанча одам коронавирусдан тузалгани маълум бўлди

Фото:«Xabar.uz»

Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан 5 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасидан 2 нафар, жами 7 нафар бемор буткул соғайди. 

Натижада, бугун жами 37 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1133 нафарни ташкил этмоқда.

Жами аниқланган беморлар сони эса 2017 нафардир.

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 1 нафари эркак, 2 нафари аёл ва бир нафар чақалоқ бўлиб, барчаси Тошкент шаҳридан. Улар коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Беморлар орасида энг ёши каттаси 57 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 2020 йил туғилган.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 1 нафари (аёл) 37 ёшда бўлиб, Навоий вилоятидан. У Москва-Тошкент йўналишада чартер рейси билан келган ва карантинга олинган. Яна 1 нафари (аёл) 23 ёшда бўлиб, Тошкент шаҳридан. У коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган.

Таъкидлаш жоизки, Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 357 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 364 нафарга етди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг