Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугун Путин россияликларга муҳим мурожаат қилиши кутилмоқда

Бугун Путин россияликларга муҳим мурожаат қилиши кутилмоқда

Фото: Life.ru

Бугун Россия президенти Владимир Путин россияликларга мурожаат қилиши кутилмоқда. Шунингдек, мудофаа вазири Сергей Шойгу ҳам мурожаат йўллаши мумкин. Бу ҳақда BBC ёзди.

«Путиннинг мурожаати» ҳақидаги хабарни РБК нашри тасдиқлади. Мурожаат босиб олинган ҳудудлардаги «референдумлар»га бағишланиши кутиляпти.

Россиядаги бир нечта давлат оммавий ахборот воситалари «Кремл пули»даги журналистларга асосланиб, мудофаа вазири Сергей Шойгу ҳам мурожаат қилиши ҳақида хабарлар тарқатди.

Эслатиб ўтамиз, бугун РФ давлат думаси Жиноят кодексига «сафарбарлик», «уруш ҳолати», «уруш даври» тушунчаларини киритувчи, шунингдек, дезертирлик ва ихтиёрий таслим бўлганлик учун жазолашни кўзда тутувчи қонунни учинчи ўқишда қабул қилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг