Бухоро бўйлаб Ўзбекистон байроғи марши ташкил этилди (видео)
Бухорода Ўзбекистон давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан қадимий эски шаҳар бўйлаб 100х18 ҳажмдаги байроқ марши ташкил этилди.
Ўзбекистон байроғи остида Миллий гвардия Бухоро вилояти бошқармаси, ички ишлар идоралари, ёшлар ташкилотлари вакиллари ҳамда минглаб аҳоли бирлашишди.
«Бежизга байроқ – мустақиллик рамзи саналмайди. 1991 йилда Ўзбекистон мустақиллиги эълон қилинггач, давлатимиз яна ўз байроғига эга бўлди. Ўз ғурури ва миллийлигини қайта тиклади. Байроқда қадимий тарих, маданият ва мустақиллик акс этди. Байроқ ўтмишимиз ва эртанги кунимизнинг муқаддас тимсоли экан, уни асраш, нафақат, тарихни ҳурмат қилиш балки, она юрт ва халқ олдидаги бурчга содиқлик, демакдир! Бухоро эски шаҳри бўйлаб ташкил этилган йирик байроқ марши маҳаллий аҳоли, хорижлик сайёҳларга ҳам шукуҳ бағишлади, деб ўйлайман», — дейди Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари Мирали Ҳамроев.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter