Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бухорода «Ёшлар ҳафталиги» бўлиб ўтади

Бухорода «Ёшлар ҳафталиги» бўлиб ўтади

Бухоро вилоятида 2018 йилнинг 10-15 сентябрь кунлари «Ёшлар ҳафталиги» бўлиб ўтади.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташаббуси билан ўтказилаётган мазкур ҳафталикда Бухоро вилоятининг Когон, Бухоро, Қоровулбозор, Шофиркон, Ғиждувон туманларида бир қатор тадбирлар, очиқ мулоқотлар, семинарлар ташкил этилиши режалаштирилган.  «Ёшлар ҳафталиги» да Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, «Имконияти чекланган болалар ва ёшлар маркази», «Ёшларга психологик хизмат кўрсатиш маркази», Ёшлар муаммоларини ўрганиш институти,  Республика ёш ижодкорлар кенгаши вакиллари иштирок этадилар.

Ҳафталик доирасида нотинч ҳамда жиноятчиликка мойиллиги бор ёшлар билан ишлаш бўйича семинар, имконияти чекланган болалар билан учрашув, ижодкорлар билан учрашув ва китоб тақдимотлари, мактаб ва иттифоқ сардорлари учун ўқув семинар, спорт мусобақалари, нотинч ҳамда жиноятчиликка мойиллиги бор ёшлар билан ишлаш бўйича семинар, мехнат ярмаркалари ўтказилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг