Чет элда мобил интернетдан фойдаланиш UZTELECOM билан янада қулай: Travel eSIMга 40 фоизгача чегирмалар

Чет элга саёҳат пайтида интернет доимо зарур: йўл топиш, мулоқот қилиш ва ишлаш учун. Энди UZTELECOMнинг Travel eSIM хизмати билан алоқада бўлиш янада осонлашди.
Бу — MyUZTELECOM иловаси орқали атиги бир неча дақиқада уланадиган виртуал SIM-карта. Travel eSIMнинг ўзига хос жиҳати шундаки, сиз борадиган мамлакатнинг айнан ўз eSIMини оласиз, бу эса барқарор интернет ва қулай фойдаланишни таъминлайди.
2025 йил 20 августдан 20 сентябргача барча Travel eSIM пакетларига 40 фоизгча чегирма тақдим этилади.
Қандай пакетлар мавжуд?
Чексиз пакетлар — 1 кундан 30 кунгача.
Ҳажмли пакетлар — 1 ГБдан 50 ГБгача.
Саёҳатингизга мос бўлган бир кунлик, бир ҳафталик, бир ойлик ёки маълум бир трафик ҳажмига эга пакетни танлашингиз мумкин.
Акция шартлари
Акция даврида Travel eSIM 20 фоиздан 40 фоизгача чегирма билан тақдим этилади:
Чексиз пакетлар:
- 1 кун — 20 фоиз чегирма
- 3 кун — 20 фоиз чегирма
- 5 кун — 30 фоиз чегирма
- 7 кун — 30 фоиз чегирма
- 10 кун — 30 фоиз чегирма
- 15 кун — 40 фоиз чегирма
- 30 кун — 40 фоиз чегирма
Ҳажмли пакетлар:
- 1 ГБ — 20 фоиз чегирма
- 2 ГБ — 20 фоиз чегирма
- 3 ГБ — 30 фоиз чегирма
- 5 ГБ — 30 фоиз чегирма
- 10 ГБ — 30 фоиз чегирма
- 20 ГБ — 40 фоиз чегирма
- 50 ГБ — 40 фоиз чегирма
Пакетни акция даврида сотиб олиш ва харид қилгандан сўнг 360 кун ичида фаоллаштириш мумкин.
Travel eSIM-ни қандай улаш мумкин?
- Смартфонингиз eSIM-ни қўллаб-қувватлашига ишонч ҳосил қилинг.
- MyUZTELECOM иловасига киринг.
- «Каталог» бўлимидан Travel eSIM хизматини танланг.
- Мос пакетни танланг ва уни фаоллаштиринг.
Муҳим маълумот
Travel eSIM чет элда мобил интернетдан фойдаланиш имконини беради. Қўнғироқлар ва SMS мавжуд эмас, аммо мулоқот учун мессенжерлар ва интернет қўнғироқлари ишлатилиши мумкин.
UZTELECOM — доимо Сизга яқин бўлган оператор!
Реклама
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter