Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Док-1 Макс» дори воситаси билан боғлиқ ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

«Док-1 Макс» дори воситаси билан боғлиқ ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Иллюстратив фото

ДХХ томонидан «Док-1 Макс» дори воситаси билан боғлиқ ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Сўнгги вақтларда республикамизда ўткир респиратор касалликларга чалинган болаларда «Док-1 Макс» сиропини ичиш оқибатида ўлим ҳолатлари кузатилганлиги кенг жамоатчиликни хавотирга солди. Ҳиндистоннинг «Marion Biotech Pvt. Ltd» компаниясига тегишли мазкур дори воситаcи мамлакатимизга «Quramax Medical» МЧЖ томонидан импорт қилиниб, савдога чиқарилган.

Таъкидлаш лозимки, препарат уй шароитида болаларга шифокор рецептисиз, ота-оналар томонидан мустақил ёки дорихона сотувчиларининг тавсияси билан шамоллашга қарши восита сифатида нотўғри қўлланилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг лаборатор ўрганишларига кўра, «Док-1 Макс» сиропининг таркибида мавжуд бўлган «этиленгликоль» моддаси бемор саломатлигида жиддий салбий ўзгаришларни келтириб чиқаради.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази хулосасига кўра, «Док-1 Макс» сиропи меъёрий ҳужжатда белгиланган талабларга жавоб бермайди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Давлат хавфсизлик хизматининг Тергов бошқармаси томонидан «Quramax medical» МЧЖ ҳамда «Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази» МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 186-3 моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахслар ДХХ Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг