Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Док-1 Макс» иши бўйича суд жараёни 1 ойга тўхтатилди

«Док-1 Макс» иши бўйича суд жараёни 1 ойга тўхтатилди

«Док-1 Макс» дори воситаси билан боғлиқ жиноят иши юзасидан қўшимча маълумот берилди.

Тошкент шаҳар судида биринчи инстанцияда кўрилаётган ушбу жиноят ишига алоқадор янги шахслар тергов органи томонидан айбланганлиги сабабли ва бошқа асосларга кўра, суд томонидан 2023 йил 1 декабрь куни Жиноят-процессуал кодексининг 416 (судланувчини янги айблов бўйича жиноий жавобгарликка тортиш учун асослар аниқланганда суднинг ҳаракатлари) ва 417 (жиноий жавобгарликка тортилмаган шахс томонидан жиноят содир этилганлигини кўрсатувчи ҳолатлар аниқланганда суднинг ҳаракатлари) моддалари тартибида ажрим чиқарилиб, жиноят ишига тегишли айрим ҳужжатлар айбловни тўлдириш ва бошқа шахсларни айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш билан боғлиқ қўшимча процессуал ҳаракатларни амалга ошириш учун тергов органига юборилди.

Шу тариқа жиноят ишини кўриш 1 ойлик муддатга тўхтатилди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабрида Самарқанддаги шифохоналарда 18 нафар, кейинчалик эса республика бўйича 65 нафар боланинг ўлимига сабаб сифатида кўрилаётган «Док-1 Макс» сиропи можароси бўйича турли лавозимларда ишлаб келган 21 нафар шахс маҳкамага тортилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг