Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Донецкда туғилган кунини нишонланган «Роскосмос» собиқ раҳбари жиддий яраланди

Донецкда туғилган кунини нишонланган «Роскосмос» собиқ раҳбари жиддий яраланди

21 декабр куни тунда Донецк ҳудудидаги отишма чоғида Россия ҳукумати собиқ бош вазир ўринбосари, «Роскосмос» собиқ раҳбари Дмитрий Рогозин ва тан олинмаган ДХР ҳукумати раиси Виталий Хоценко яраланди.

Рогозин ва Хоценконинг атрофидагилар ишонтиришича, уларнинг ҳаётига ҳеч қандай хавф йўқ. Рогозиннинг ўзи Россия давлат телеканалига берган интервюсида яраланганини айтди. Унинг сўзларига кўра, снаряд парчаси умуртқа поғонасидан бир сантиметр ўтиб кетган.

«База» нашри хабарига кўра, Рогозин бошнинг юмшоқ тўқималари, орқа қисми ва чап сон қисмидан яраланган. 

Снарядлар Рогозин чоршанба куни 59 ёшини нишонлаган меҳмонхона-ресторанга келиб тушгани айтилмоқда. Мазкур меҳмонхона фронт чизиғидан бор-йўғи 20 километр узоқда жойлашган. 

Ҳали якуний тасдиқланмаган маълумотларга кўра, ҳодиса ҳалок бўлганлар ҳам бор, бироқ бир неча киши жароҳатланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг