Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Дунёнинг энг бой одами тарихий рекорд ўрнатди

Дунёнинг энг бой одами тарихий рекорд ўрнатди

Фото: «Emma McIntyre/Getty Images»

Дунёнинг энг бой одами ва «Amazon» раҳбари Жефф Безос рекорд ўрнатди: унинг мол-мулки 200 миллиард доллардан ошди. У ушбу кўрсаткични забт этган тарихдаги биринчи миллиардерга айланди. Бу ҳақда «Forbes Real-Time» рейтингида маълумот берилган.

Рекорд 25 август куни савдо пайтида ўрнатилган. Бироқ савдо ёпилиш арафасида тадбиркорнинг маблағи яна 199,7 миллиард долларлик кўрсаткичга қайтган. Коронавирус пандемияси бошлангандан бери «Amazon» акциялари қарийб 55 фоизга қимматлашган, асосчисининг бойлиги эса бир йил ичида қарийб 86 миллиард долларга кўпайган.

Август ойида Безос компаниянинг тахминан бир миллионта акциясини 3,1 миллиард долларга сотиб, тахминан 2,4 миллиард доллар ишлаб олганди. Ҳозирги вақтда «Amazon» қимматбаҳо қоғозларининг 54 миллионтаси унга тегишли.

Мутахассислар америкалик тадбиркорнинг 2026 йилдаёқ дунёдаги биринчи триллионерга айланишига ишонишмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг