Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ДХХ 14 килограммдан ортиқ олтин қуймаларини мусодара қилди

ДХХ 14 килограммдан ортиқ олтин қуймаларини мусодара қилди

Иллюстратив фото.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Тошкент шаҳар Иқтисодий жиноятларга курашиш департаменти билан ҳамкорликда ноқонуний олтин айланмасининг олдини олиш мақсадида тезкор тадбир ўтказди.

Хусусан, Тошкент шаҳридаги «Шарқ» йўл патрул хизмати масканида А.Нуриддинов бошқарувидаги «Кобальт» русумли автомашина тўхтатилиб, текширилганда, автомашина юкхонасида қора политилен пакетларга скочлаб ўралган, жами 14 кг 238 гр. бўлган 16 дона олтин қуймалари борлиги аниқланди.

Аниқланишича, ушбу олтин қуймаларини фуқаро Нуриддинов Тошкент вилояти Қибрай туманидаги уйида қонунга хилоф равишда қўлбола усулда тайёрлаган бўлиб, кейинчалик уларни Андижон ва Наманган вилоятларига олиб бориб, сотишни режалаштирган.   

Амалдаги қонунчиликка кўра, олтинни қуйма шаклга ва юқори асиллик даражасига келтириб олди-сотди қилиш тақиқланган бўлиб, ушбу ҳаракатлар учун Жиноят Кодексида жиноий жавобгарлик назарда тутилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилиб, жиноят иши қўзғатиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Шунингдек, ушбу олтин қуймаларнинг келиб чиқиш манбаларини аниқлаш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг