Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ДХХ Тожикистондан кириб келган наркотикни тўхтатишга муваффақ бўлди

ДХХ Тожикистондан кириб келган наркотикни тўхтатишга муваффақ бўлди

Видеодан кадр.

Фарғона вилояти Бешариқ туманида фуқаро бошқарувидаги «Damas» автомашинаси тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, унинг салон қисмида 1 кг 329 гр «гашиш» моддаси борлиги маълум бўлди.

ДХХ вилоят бошқармаси томонидан аниқланишича, ушбу гиёҳвандлик моддаси Тожикистондан контрабанда йўли билан Бешариқ туманига ўтказилган.

Сирдарё вилоятидаги ҳолатда эса «Фарғона – Сирдарё» йўналишида ҳаракатланаётган «Cobalt» русумли автомашина Гулистон шаҳрига кириш қисмида тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, ундаги йўловчидан 274 дона «Регапен» ва 33 дона «Тропикамид» кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди.

ДХХ вилоят бошқармаси томонидан олиб борилган тадбир давомида ушбу кучли таъсир қилувчи дори воситалари Қирғизистондан ноқонуний йўллар билан олиб келингани маълум бўлди.

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг