Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ЕЧЛ. Плей-офф: «Қорабоғ» эртаги тугади, «Будё» эса яна бир наҳангни овлади

ЕЧЛ. Плей-офф: «Қорабоғ» эртаги тугади, «Будё» эса яна бир наҳангни овлади

«Нюкасл» футболчиси Энтони Гордон голини нишонламоқда.

Фото: Newcastle

Европа Чемпионлар лигасида 2025/2026 йилги мавсумнинг плей-офф босқичи давом этмоқда. 18 феврал оқшоми кутилмаган натижалар ва голларга бой учрашувлар билан эсда қолди.

«Қорабоғ» эртагига якун ясалди — Энтони Гордоннинг тўртта голи инглизларнинг сафардаги йирик ғалабасини таъминлади. «Будё» эртаги эса давом этмоқда — шимолий қутбликлар бу сафар Италия гигантини тиз чўкдиришди. Леверкузенликлар Юнонистондан ишончли ғалаба билан қайтишган бўлса, Брюггедаги отишмада томонлар дурангга имзо чекишди.

ЕЧЛ. ПЛЕЙ-ОФФ 1/8 финалга ўтиш босқичи

Қорабоғ — Нюкасл 1:6
Голлар: Жафаргулиев (55) — Гордон (3, 32 пеналти, 33, 45+1 пеналти), Тиау (8), Мерфи (72).

Будё-Глимт — Интер 3:1
Голлар: Фет (20), Ҳауге (61), Ҳёг (64) — Эспозито (30).

Брюгге — Атлетико Мадрид 3:3
Голлар: Онидика (52), Тресолди (60), Цолис (89) — Алварес (8, пеналти), Лукман (45+4), Ордонез (79, пеналти).

Олимпиакос — Байер 0:2
Голлар: Шик (60, 63).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг