ЕЧЛ янги мавсуми қийин ғалабалар ва аламли мағлубиятлар билан бошланди

Кеча оқшом УЕФА Чемпионлар лигаси янги мавсумига старт берилиб, олтита ўйин бўлиб ўтди.
Фаворит жамоалар учун 1-тур осон кечмади: «Реал» майдонда 10 киши бўлиб қолганига қарамасдан, камбэк эвазига қийин ғалабага эришди, «Ювентус»ни эса қўшимча дақиқалардаги дубл мағлубиятдан қутқариб қолди. Энг кутилмаган ҳисоб Эйндҳовен ва Лиссабонда қайд этилди: номи чиқмаган «Юнион Сент-Жиллуа» «ПСВ»ни тор-мор этди, «Қорабоғ» эса «Бенфика»дан уч очкони тортиб олди.
1-тур натижалари
Атлетик — Арсенал 0:2
Голлар: Мартинелли (72), Троссар (87).
ПСВ — Юнион 1:3
Голлар: ван Боммел (90) — Давид (9, пеналти), Ал Ҳаж (39), Мак Аллистер (81).
Бенфика — Қорабоғ 2:3
Голлар: Барранечеа (6), Павлидис (16) — Андраде (30), Дуран (48), Кашчук (86).
Ювентус — Боруссия Д 4:4
Голлар: Йилдиз (63), Влахович (67, 90+4), Келли (90+6) — Адейеми (52), Немеча (65), Куто (74), Бенсебайни (пен. 86).
Реал — Марсел 2:1
Голлар: Мбаппе (пен. 28, 81) — Веа (22)
Тоттенҳэм — Вилярреал 1:0
Гол: Луис Жуниор (автогол, 4)
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter