Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эфиопия ва Эритрея ўртасида тинчлик сулҳи тузилди

Эфиопия ва Эритрея ўртасида тинчлик сулҳи тузилди

Фото: «Ukrinform.ru»

Бугун, 9 июль куни Эфиопия ва Эритрея давлатлари ўртасида тинчлик ва дўстлик декларацияси — сулҳ битими имзоланди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Эфиопия бош вазири Абий Аҳмад Асмара шаҳрига Эритрея президенти Исайяс Афеверк билан тинчлик ўрнатиш ва минтақавий баҳсга барҳам бериш бўйича музокаралар ўтказиш учун келган эди.

Аввалроқ Эфиопия ва Эритрея раҳбарлари иккала давлат ўртасида дипломатик алоқаларни ўрнатишга келишиб олишган эди.

«Эритрея ва Эфиопия бугун тинчлик ва дўстлик бўйича битим имзолади. Бешта банддан иборат битимни бугун эрталаб Эритрея президенти қароргоҳида Исайяс Афеверк ва Эфиопия бош вазири Абий Аҳмад имзолади», — деб ёзган Эритрея ахборот вазири Мескел ўзининг «Twitter»даги саҳифасида.

Бундан ташқари, иккала давлат турли йўналишлар: сиёсат, иқтисодиёт, маданият ва хавфсизлик масалалари бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олди.

Эритрея 1952—1983 йилларда Эфиопия таркибида бўлган.

Иккала давлат ўртасидаги қуролли низолар ҳамда чегарани белгилашдаги келишмовчиликлар 1998 йилдан 2000 йилгача давом этган ва оқибатда 80 мингга яқин киши ҳалок бўлган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг