Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Марафон учун туғилганлар»: Эфиопияликлар Парижни ҳам забт этишди

«Марафон учун туғилганлар»: Эфиопияликлар Парижни ҳам забт этишди

Фото: «Htnewz»

Эфиопиялик Дезо Желмиза Парижда ўтган 45-халқаро марафонда 2 соат 5 дақиқа 7 сония натижа билан марра чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтди.

24 ёшли Желмиза ватандоши Сайфа Туруни атиги бир неча сонияга ортда қолдирди.

Учинчи ўринни 2 соат 5 дақиқа 22 сония, яъни ўз мамлакати учун янги рекорд кўрсаткич билан франциялик Морҳад Амдуни эгаллади.

Аёллар ўртасида 2 соат 19 дақиқа 48 сонияда финишга етиб келган кениялик Жудит Жептом марафон ғолибаси бўлди.

21 март куни Рим 27-халқаро марафонида ҳам Эфиопия югурувчилари мутлақ зафар қучган: эркаклар олтин ва кумуш, аёллар олтин ва бронза медалларни қўлга киритганди.

Узоқ масофага югуришда эфиопияликларга биргина жанубдаги қўшниси кенияликлар бас келиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг