Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ер усти метроси жазирамага дош бермаётгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берилди

Ер усти метроси жазирамага дош бермаётгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берилди

Фото: «Xabar.uz»

Ижтимоий тармоқларда метрополитеннинг ер усти йўналишидаги ҳаракат таркибларида совутиш тизими ишламаётгани хусусида хабарлар жойланмоқда.

Ушбу ҳолат юзасидан «Тошкент метрополитени» ДУК қуйидагиларни маълум қилди:

Метрополитеннинг  «Ер усти халқа йўли» йўналишида ҳаракатланаётган ҳаракат таркибларининг совутиш тизими билан боғлиқ камчиликларни бартараф этиш мақсадида, кучайтирилган тартибда махсус ишчи гуруҳ тузилган бўлиб, бу ишчи гуруҳ таркибига Россия Федерациясидан ҳам 15 дан зиёд соҳа мутахассислари жалб этилган. Ушбу мутахассислар томонидан доимий равишда тизимли таъмирлаш ва текширув ишлари олиб борилмоқда.

Ҳозирги вақтда «Ер усти халқа йўли» йўналишида 10 та ҳаракат таркиби ҳаракатланмоқда ва шундан 8 таси жорий йилда ҳарид қилинган поездлар бўлиб, уларнинг совутиш тизими ҳаво ҳарорати +50°C иссиққача белгиланган норма бўйича ишлаш имкониятига эга. Бундан ташқари, яна бошқа мавжуд 2 та ҳаракат таркиблари ўтган йиллар давомида олиб келинган бўлиб, асосан ер ости метро бекатларида ҳаракатланишга мўлжалланган ҳамда уларнинг совутиш тизими ҳарорат +40°C гача бўлган иссиқда ишлайди. Шу сабабли, жалб этилган малакали мутахассислар томонидан, бу ҳаракат таркибларининг совутиш тизимларининг ускуналари модернизация қилинмоқда. Амалга оширилаётган ишлар натижасида, юзага келаётган бу каби камчиликлар яқин кунлар ичида тўлиқлигича бартараф этилади. Келтирилган ноқулайликлар юзасидан йўловчилардан узр сўраймиз, дейилади «Тошкент метрополитени» ДУК хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг