Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Erfolg und Entwicklung» — Ўзбекистондаги иқтисодий ўсиш LAUREA GERMANIA МЧЖ бошқарувчиси жаноб Зёрэн Кроль нигоҳида

«Erfolg und Entwicklung» — Ўзбекистондаги иқтисодий ўсиш LAUREA GERMANIA МЧЖ бошқарувчиси жаноб Зёрэн Кроль нигоҳида

LAUREA GERMANIA МЧЖ бошқарувчиси жаноб Зёрэн Кроль

Зёрэн Кроль ўзбек нашрларига берган интервюсида Ўзбекистон билан ҳамкорликнинг аҳамияти, иқтисодиётнинг жадал ривожланиши ва инвестиция муҳити учун қулай шарт-шароитлар ҳақида бир неча бор тўхталиб ўтган эди.

Сўнгги ўн йилликларда ҳар бир давлат хорижий инвестицияларни жалб қилишга жиддий эътибор қаратмоқда. Баъзи ҳолларда капитал айланмаси ва иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида бошқа мамлакатларга молиявий, иқтисодий қуйилмаларни фаол интеграциялаш кузатилмоқда. Бундай инвестицияларни жалб қилган давлатлар маълум соҳаларни ўзаро манфаатли шароитларда ривожлантириш учун имконият яратадилар. Замонавий бозор муносабатлари XX асрнинг биринчи ярмидаги даврлардан анча фарқлидир, дунёдаги кўплаб хусусий ва давлат корпорациялари ташқи бозор билан танишиш чоғида жиддий хавотирга дуч келишган. Айниқса, беқарорлик ва халқаро бизнес институтининг этишмаслиги фонида бу яққол кузатилган.

Ўзбекистон раҳбарияти томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар туфайли мамлакат жадал тараққий этмоқда. Хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун пойдевор қўйилган. Мамлакат бўйлаб бир нечта эркин иқтисодий зоналар очилди ва уларнинг умумий сони йигирма биттага кўпайди. Янги иш жойларининг пайдо бўлиши туфайли ишсизлик даражаси сезиларли даражада пасайди. Шунингдек, истеъмол саватчасида сезиларли ўсиш кузатилди. Бу ҳолат бизнес ва хорижий инвестициялар билан боғлиқ эмасдек туюлади. Бироқ, истеъмолчилар сегментининг сифати ва улардан фойдаланишнинг кенгайиши нафақат иқтисодиёт ва йирик бизнеснинг ўсишига, балки истеъмолчиларга товарлар ва хизматларга бўлган талабнинг сезиларли даражада ошишишига ҳам олиб келди. Бу, ҳақиқатан ҳам, Ўзбекистоннинг инвестициялар учун молиявий жозибадорлигини тасдиқлайди.

Биз бир неча йиллардан буён Ўзбекистон бозорида хизатлар тақдим этилаётган ҳамда маҳаллий фуқаролар учун иш ўринлари яратаётган «LAUREA GERMANIA» МЧЖ бошқарувчиси Зёрэн Кроль билан бизнеснинг ўзига хос хусусиятлари, бозор иқтисодиёти, шунингдек, хорижий инвестициялар тўғрисида суҳбат қилдик.

Коронавирус пандемияси билан боғлиқ инқироз шароитида ҳам Ўзбекистон иқтисодиёти жадал ривожланмоқда. Ушбу ҳолатни қандай изоҳлайсиз?

— Биринчидан, мамлакатда олиб борилган кенг кўламли ишлар туфайли. Сўнгги йилларда қатор ислоҳотларнинг амалга оширилиши нафақат мамлакат, балки бутун Марказий Осиё минтақасининг иқтисодий ривожланишига ижобий таъсир кўрсатди. Бунинг учун хорижий инвестициялар доирасидаги ҳамкорлик алоҳида аҳамиятга эга эканлигини таъкидламоқчиман. Натижада нафақат бозор иқтисодиёти механизмлари асосида ишлайдиган йирик бизнес, балки аҳолининг тўлов қобилиятида муҳим рол ўйнайдиган кичик ва ўрта бизнес ҳам сезиларли даражада ошади.

Ўзбекистон учун хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг асосий афзалликлари нимада?

— Бу саволга жуда қисқа жавоб бериш мумкин: «Erfolg und Entwicklung» (муваффақият ва фаровонлик). Тўлиқроқ қилиб айтганда, у муҳим афзалликларни беради. Собиқ Иттифоқ мамлакатларига нисбатан шубҳа бор эди. Энди мамлакатингиз жаҳон ҳамжамиятидаги мавқеини сезиларли даражада мустаҳкамлади ва кўплаб компаниялар бундай гўзал ва меҳмондўст мамлакат билан ҳамкорлик қилишдан жуда манфаатдордирлар.

Яна бир муҳим жиҳат — Дания ва Германияда ишлаган вақтимда мамлакатингизнинг имкониятлари ҳақида билмас эдим ва очиғини айтганда, Ўзбекистонда немис компаниялари ва ваколатхоналари кам эди. Ҳозир Германия компаниялари Ўзбекистон бозорида фаол ҳамкорлик қилиб, иқтисодиётингизга турли миқдорда сармоялар киритмоқдалар.

Айтганча, молиявий жозибадорлик ҳақида. Расмий маълумотларга кўра, бу борада Ўзбекистон энг илғор мамлакатлардан бирига айланди. Бизнесни юритиш қулайлиги тўғрисидаги маълумотларни тўплайдиган «Doing Business» рейтингидаги ўрни  сезиларли даражада яхшиланди. Нуфузли Gallup бизнес порталининг маълумотларига кўра, Ўзбекистон қонун ва тартиблар индексида биринчи ўнталикка (7-ўрин) кирди. Шунга ўхшаш кўрсаткичлар Жаҳон банки томонидан «Бизнесга солиқ юки» рейтингида ҳам келтирилган. Ўзбекистон Польша, Корея Республикаси ва Ҳиндистон каби ривожланган мамлакатлардан юқори.

Бундай натижаларга қарамай, ишонч билан айта оламанки, Ўзбекистон бу борада янада улкан салоҳиятга эга мамлакатдир. Ва ниҳоят, мен ўзбек халқининг самимийлиги ва меҳмондўстлиги ҳақида алоҳида тўхталмоқчиман. Яширмайман, бу мени жуда ҳайратда қолдирди ва менимча, бу давлатингизнинг ўзига хос «ташриф қоғози». Бундай қулай шароитда ҳар доим энг илиқ муносабатлар туғилади.

Инстаграм:

@laureagermanialtd

@sorencroll

@faridzakirov

@akhaydarov

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг