Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Еттинчи қаватдан ўзини ташлаган хорижлик» : Бош прокуратуранинг янги баёноти

«Еттинчи қаватдан ўзини ташлаган хорижлик» : Бош прокуратуранинг янги баёноти

13 март куни соат 18.30 да 1995 йилда туғилган Россия Федерацияси фуқароси Андрей Ш. Миробод тумани, Буюк Турон кўчаси, 75-уйнинг еттинчи қаватида жойлашган хонадондан ўзини пастга ташлаб, вафот этган. Бу ҳақда Бош прокуратура маълумотида айтилади. 

Аввалроқ, Тошкентда эркак киши ўзини юқори қаватдан ташлагани бўйича хабарлар тарқалганди.

Текшириш доирасида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Шунингдек, содир бўлган ҳодисанинг сабаблари аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал Тошкентда бошқа бир россиялик — журналист Aлександр Нечаевнинг жасади топилганди.

Суд-тиббиёт экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, А.Нечаевнинг ўлими «сурункали юрак-ўпка етишмовчилиги, юракнинг сурункали ишемик касаллиги»дан келиб чиққан. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг