Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ФарДУ ўқитувчисининг ўлимига боғлиқ қўшимча тафсилотлар пайдо бўлди

ФарДУ ўқитувчисининг ўлимига боғлиқ қўшимча тафсилотлар пайдо бўлди

Кеча Фарғона давлат университети ўқитувчиси катта миқдордаги маблағни қиморда ютқазиб қўйгани сабабли ўз жонига қасд қилгани оид хабарлар тарқалганди.

Кўп ўтмай марҳумнинг ўлимига боғлиқ бошқа сабабга боғлиқ экани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. Яъниким, Фарғона давлат унверситетидаги Kun.uz манбаси марҳумнинг ўлимига қимор эмас, балки  бутунлай бошқа воқелик сабаб бўлгани ҳақида маълум қилди. Яъни, манба марҳум Сўх туманида истиқомат қилувчи бир фуқародан контракт-шартнома асосида ўқишга киритиб қўйиб шарти билан катта миқдорда  пул олаётган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари томонидан қўлга олингани, шунинг натижасида у  ўзини ўзи ўлдириш сабабини шу ҳолат билан боғлаб, баёнот берди.

«Xabar.uz» воқеликка ойдинлик киритиш учун Бош прокуратура матбуот хизмати билан боғланди. Маҳкама матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов ФарДУнинг ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Б.Р (марҳум) фуқаро С.ни университетнинг Физика-техника факультетига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 7 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганини тасдиқлади. Унга кўра, воқелик жорий йилнинг 17 ноябрь куни содир бўлган.  Марҳум эса  воқеликдан бир кун аввал 16 ноябрь куни Фарғона шаҳрида яшовчи «Ҳуршидбек» исмли шахсдан қимор ўйинларини ўйнаш учун 57.000.000 сўм миқдоридаги пулларни икки кунда, яъни 18 ноябрда қайтариш шарти билан  қарзга олгани аниқланган. Қарзга олинган пулларни «1xbet» ўйинларида ютқазиб қўйгач, ўрнини қоплаш учун юқорида қайд этган фирибгарлик жиноятига қўл урган. Устма-уст келган  балолар (қўполроқ чиқди, узр, бироқ бундан бошқа сўз топилмади) сўнг Б. Р. ўз жонига қасд қилганининг эҳтимоли жуда юқори, ҳар ҳолда, иш бўйича аниқланган ҳолатлар ва мантиқ шунга далолат қилади. 

Модомики, Б. Р.га нисбатан жиноят иши қўзғатилган экан, нега унга нисбатан «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланмади?

Ҳ. Шамсутдиновга кўра, жиноят иши фирибгарлик (168-модда 2-қисми)  аломатлари билан қўзғатилган бўлиб, Б.Р. гумондор сифатида сўроқ қилинган, холос. Жиноятга тергов йўли  билан аниқлик киритилади ва шундан кейингина иш ҳолатидан келиб чиқилиб, эҳтиёт чораси масаласи ҳал этилади. Иккинчидан, Жиноят кодексининг 168-модда билан очилган барча «иш»лар бўйича ҳам гумондорга нисбатан дарҳол «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланмайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг