Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фарғонада 4 ёшли бола боғчадан чиқиб, чўкиб кетган. Прокуратура жиноий иш очди

Фарғонада 4 ёшли бола боғчадан чиқиб, чўкиб кетган. Прокуратура жиноий иш очди

Иллстратив фото.

Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида давлат мактабгача таълим ташкилотининг 4 ёшли тарбияланувчи бола дарёда чўкиб вафот этган.

Бахтсиз ҳодиса содир бўлган кун соат тахминан 08:30 ларда тарбияланувчини катта опаси 23-сонли ДМТТ тарбияловчилари ихтиёрига олиб келиб ташлаб кетган. Орадан маълум вақт ўтгач, мазкур мактабгача таълим ташкилоти тарбиячилари ва раҳбарининг бепарво, лоқайд муносабати оқибатида тарбияланувчи МТТ ҳудудидан рухсатсиз чиқиб, опасининг орқасидан югурган. Бахтсиз тасодиф билан сирпаниб, уйи яқинидан оқиб ўтувчи «Собиржон» дарёсига йиқилиб тушган ва натижада чўкиб кетган.

Мактабгача таълим вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган текшириш жараёнида бола боғча ҳудудидан бир неча бор рухсатсиз чиқиб кетгани, бироқ боғча ходимлари буни юқори идоралардан яшириб, бундан ҳеч қандай хулоса чиқармагани маълум бўлган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 116-моддаси 3-қисми (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) ҳамда 167-моддаси 2-қисми «г» банди (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди, дейилади Бош прокуратура матбуот хизмати баёнотида.

ДМТТнинг молиявий фаолияти ўрганилганда, тарбияланувчилар учун сарфланиши лозим бўлган 24,3 млн. сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари талон-торож қилинганлиги ҳам аниқланган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввал Хоразм, Наманган ва Қашқадарёдаги боғчаларда болалар ўлими кузатилганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг