Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фарғонада Ўзбекистондаги энг баланд 67 метрлик байроқ ўрнатилди

Фарғонада Ўзбекистондаги энг баланд 67 метрлик байроқ ўрнатилди

Фото:«Uza.uz»

Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган сана арафасида Фарғонанинг марказий масканларидан бирида улкан байроқ ўрнатилди. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда. 

Байроқ Ислом Каримов номидаги Театр-концерт саройи хиёбонига ўрнатилган. Мазкур ҳудудда бугун юртимиздаги энг катта салобатли, баландлиги 67 метр, ҳажми 20 метрга 10 метр бўлган Давлат байроғи ўрнатилди.

Эслатиб ўтамиз, шу вақтга қадар Ўзбекистондаги энг баланд 65 метрлик байроқ Тошкентдаги Халқлар дўстлиги майдонига ўрнатилган эди.

Фото:«Uza.uz»

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг