Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фарғонада фуқаронинг пластик картасидан 50 миллионга яқин пул ўғирлаган хакерлар қўлга олинди

Фарғонада фуқаронинг пластик картасидан 50 миллионга яқин пул ўғирлаган хакерлар қўлга олинди

Фарғона шаҳрида яширин равишда фуқаронинг пластик картасидан 50 миллион сўмга яқин пулни ўғирлаб олган бир гуруҳ шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Фарғона шаҳрида фуқаро Н.А ИИБга мурожаат қилиб, ундан 2023 йилнинг 30 январь куни номаълум шахс тегишли банк томонидан берилган пластик картасига компьютер тизими орқали рухсатсиз кириб, пластик картаси ҳисобида бўлган 47.235.000 сўм пулларни жабрланувчига сездирмасдан яширин равишда ўғирлаб, ечиб олганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “б” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни А.Й ва Ш.Ш.лар содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг