Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фарғонада марихуана олиб юрган шахс ушланди

Фарғонада марихуана олиб юрган шахс ушланди

Фарғона вилояти Сўх туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида гиёҳвандлик моддасини ёнида сақлаб юрган шахс ушланди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Сўх тумани. 2023 йилнинг 10 январь куни туман ИИБ ЖҚБ ва ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбир давомида, З.M бошқарувидаги «Cobalt» русумли автомашинаси Ровон маҳалла ҳудудида тўхтатилиб текширилганда, ҳайдовчи З.M.нинг телпаги ичида марихуана гиёҳвандлик моддаларини сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сўх тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг