Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Financial Times Зеленскийни йил кишиси деб эълон қилди

Financial Times Зеленскийни йил кишиси деб эълон қилди

Фото: УП

Британиянинг Financial Times газетаси Украина президенти Владимир Зеленскийни йил кишиси деб эълон қилди. Зеленский ҳақидаги махсус мақола нашр сайтида жойлаштирилди.

Нашр қайд этишича, Россиянинг Украинага ҳарбий хуружига қадар аксарият украиналиклар Зеленскийни ўта масъулиятли вазифани уддалашга лаёқатсиз, ҳаваскор, деб ҳисоблашган.

«Бироқ 44 ёшли сиёсатчи етакчилик қобилияти ва қатъиятини намоён этиб, тарихдан ўрин олди», — эътироф этди Financial Times.

Нашр журналистлари нега айнан уни танлашди? Зеленский, уларнинг назарида, либерал демократизм ва авторитаризм ўртасидаги глобал қарама-қаршилик рамзига айланди.

Газета Зеленскийни Буюк Британия ҳукуматини уруш йиллари (1940–1945) ва ундан сўнг (1951–1955) бошқарган Уинстон Черчилл билан қиёслади.

АҚШда чиқадиган «Time» журнали ҳам Зеленскийни «Йил кишиси» деб эълон қилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг