Франция, Белгия ва Нидерландияда июн жазирамаси қурбонлари сони 3 700 нафарга етди
Франция, Белгия ва Нидерландияда июн жазирамаси қурбонлари жами сони 3 700 нафарга етди, деб хабар берди Reuters.
Қурбонлар сони: Францияда — 2 025, Белгияда — 1 200, Нидерландияда — 480 нафар. Расмийлар бу дастлабки маълумотлар эканини таъкидлаб, рақамлар янада ўсиши мумкин, дейишмоқда.
Бундан ташқари, Испанияда камида 900 киши жазирама оқибатида вафот этган.
Эслатиб ўтамиз, Европа мамлакатларида шу йил июнида ўн кунга яқин (20–28 июн) ўта иссиқ ҳаво ҳукмрон бўлди. Франция, Буюк Британия, Нидерландия ва Италияда энг юқори — қизил даражадаги об-ҳаво хавфи эълон қилинди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter