Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Германия фуқаро мудофаасини кучайтиришга 10 млрд евро ажратади

Германия фуқаро мудофаасини кучайтиришга 10 млрд евро ажратади

Фото: Getty Images

Bild газетасининг ёзишича, 2029 йилга келиб Германия ҳукумати фуқаролик мудофаасини кучайтириш учун 10 миллиард евро ажратишни режалаштирмоқда.

Бу Германия ички ишлар вазири Александр Добриндтнинг таклиф лойиҳасидан келиб чиқади. Ҳукумат уни 19 май куни кўриб чиқади. 

Вазирликнинг таклифида махсус штаб бўлинмаси ташкил этиш кўзда тутилган. У фуқаролик мудофаасини режалаштириш ва мувофиқлаштириш учун жавобгар бўлади. Бундан ташқари, инвестиция қуйидаги ташаббуслар учун ишлатилади: 

-1000 дан ортиқ ихтисослаштирилган транспорт воситаларини сотиб олиш; 

- техник ёрдам бўйича федерал агентликнинг (Ички ишлар вазирлиги таркибига кирувчи) бино ва иншоотларини қуриш ва таъмирлаш; 

-Германия бўйлаб 50 дан ортиқ махсус фавқулодда вазиятларга жавоб бериш гуруҳларини яратиш; 

- 110 000 та йиғма лагер ўринларини сотиб олиш. 

Бундан ташқари, Германия Ички ишлар вазирлиги қутқарувчиларни «кимёвий, биологик, радиологик ва ядровий таҳдидларга» қарши тайёрлаш учун ягона стандартларни жорий этишни режалаштирмоқда. Мактабларда фуқаролик мудофааси дарсларини жорий этиш таклиф қилинди. Вазирлик шунингдек, фавқулодда вазиятларда одамлар бошпана топиши мумкин бўлган энг яқин бошпаналарни кўрсатувчи хариталарни яратади. Хариталар аҳолини хабардор қилиш иловасига интеграция қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг