Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Гитлернинг сўнгги телеграммаси аукционда сотилмоқда

Гитлернинг сўнгги телеграммаси аукционда сотилмоқда

«Alexander Historical Auctions House» аукционлар уйида Адолф Гитлерга тегишли экани маълум қилинган телеграмма ва фюрерга фельдмаршал Фердинанд Шернер томонидан йўлланган хат сотувга қўйилмоқда.

Ҳужжатлар нусхаси аукционлар уйи сайтида чоп этилган.

Фельдмаршал Шернер ўз хатида жорий ҳолат ҳақида ахборот бериб, Гитлердан Берлинни тарк этишни илтимос қилган.

Гитлер эса ўз навбатида (1945 йил 24 апрелдаги телеграммасида) Берлинда қолишга ва шаҳарни қўлдан бермаслик учун барча имкониятларни ишга солишини билдирган.

«Мен Берлинда Германия учун ҳал қилувчи жангда иштирок учун қоламан» дея ёзган у.  

Аввалроқ. Гитлернинг Жанубий Америкага қочгани ҳақида хабарлар чиққанди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг