Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«GM Uzbekistan» харидорларни фирибгарлардан огоҳлантирди

«GM Uzbekistan» харидорларни фирибгарлардан огоҳлантирди

Фото:«Nuz.uz»

«GM Uzbekistan» компанияси ўз харидорларига огоҳлантириш билан чиқди.

«Кўпгина огоҳлантиришларга қарамай, бугунги кунда фуқароларга янги автомобиль таклиф қилиб, алдов йўли билан уларнинг маблағларини ўзлаштираётган фирибгарларлик ҳолатлари ҳали ҳамон учраб турибди.

Улар турли лизинг ва кредит ташкилотлари кўринишида харидорларга автомобиль таклиф қилиб, уларнинг маблағларини ўзлаштирмоқда. Ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан уларнинг фаолиятларига чек қўйилаётганига қарамай бу каби ҳодисалар давом этмоқда» дейилади хабарда.

«GM Uzbekistan» АЖ янги автомобиль харид қилиш истагида бўлган харидорлардан огоҳ бўлишни ҳамда фақатгина компаниянинг расмий дилерларига мурожаат қилишни сўраган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг