Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«GM Uzbekistan» яна 30 мингга яқин автомобилни сотувга қўяди

«GM Uzbekistan» яна 30 мингга яқин автомобилни сотувга қўяди

«GM Uzbekistan» АЖ сентябрь ойида шартнома тузадиган харидорларга ноябрь ойида автомобиль олиш учун 29 314 дона шартномалар мавжудлигини маълум қилди.

Шундан – 3 523 дона «Damas», 680 дона «Labo», 108 дона «Matiz», 2 145 дона «Spark», 7 889 дона «Nexia», 8 173 дона «Cobalt», 5 522 дона «Lacetti», 996 дона «Malibu», 278 дона «Captiva».

Ҳар бир мижоз «GM Uzbekistan» АЖнинг расмий сайтидаги ушбу ҳавола орқали  кунлик тузилган шартномалар рўйхатини текшириб бориши, шунингдек автосалонларда шартнома тузиш учун мавжуд автомобиллар рўйхати билан моделлар ва дилерлик корхоналар кесимида танишиб бориши мумкин.

«Сайтдаги барча маълумотлар кунлик тарзда янгиланиб боради ва келаси куннинг соат 09:00 гача фаол саналади. Дилерлик корхоналарида мавжуд автомобиллар кун давомида шартнома тузилган автомобилларга қараб ўзгариб бориши мумкин», - дейилади компания хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг