Гулистонда ер силкиниши ва портлашга ўхшаш ҳолатлар кузатилмоқда
Гулистон шаҳрида жорий йилнинг 20 декабр ҳамда 23 декабр кунлари гумбурлаш ва ер силкинишига ўхшаш ҳодисалар рўй берди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ФВБ матбуот хизмати бошлиғи Даврон Сулаймонов маълум қилди.
Унинг қайд этишича, шаҳар ва унга ёндош ҳудудларда портлаш ва ёнғин хавфи мавжуд барча объектлар ўрганилганда ҳеч қандай портлаш талафотлари аниқланмаган. Шундай бўлса-да, вазиятни батафсил ўрганиш мақсадида Фавқулодда вазиятлар вазирлигига тезкор ахборотномалар юборилган. Бу бўйича махсус ишчи гуруҳ ташкил қилиниб, Гулистондаги ер силкиниши ҳолатларини ўрганишни бошлайди.
Ҳолат ўрганилгач, аниқ сабаблар ва маълумотлар эълон қилинади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter