Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳабиб Нурмагомедов ва Конор Макгрегор яна тўқнашади, аммо роллар ўзгарди

Ҳабиб Нурмагомедов ва Конор Макгрегор яна тўқнашади, аммо роллар ўзгарди

Фото: UFC

UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ва унинг ирландиялик рақиби Конор Макгрегорнинг йўллари яна туташмоқда. Бу ҳақда DovySime MMA хабар берди.

2025 йилнинг 25 январида Дубайда Bellator енгил дивизони чемпионлик камари учун россиялик Усмон Нурмагомедов ирландиялик Пол Ҳюзга қарши жанг қилади.

Ҳабиб амакиваччасига, Макгрегор эса Ҳюзга секундантлик қилади.

Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб Нурмагомедов Конор Макгрегорни 2018 йилнинг 7 октябрида ўзаро жангда мағлубиятга учратган. Ўшанда ирландиялик тўртинчи раундда таслим бўлиб, жанг тўртинчи раундда тўхтатилганди. Шундан буён Макгрегор реванш олиш учун Нурмагомедовни бир неча марта жангга чорлаган, бироқ улар октагонда қайта кўришмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг