Сурия масаласи: ҳар ким ўзиникини маъқулламоқда
БМТ Хавфсизлик кенгаши Россиянинг таклифини рад этганидан кейин бир неча соат ўтиб, АҚШ, Франция ва Буюк Британия Сурия масаласи бўйича ўз резолюциясини баён қилишди.
«Interfax.ru»нинг маълум қилишича, иттифоқчилар бу лойиҳада кимёвий қурол қўлланишини қоралаб, бундай воқеаларни ўрганиш бўйича мустақил механизм яратилишини таклиф қилишган. Унга кўра, Кимёвий қуролдан фойдаланишни тақиқловчи халқаро ташкилот ўттиз кун ичида Суриядаги кимёвий қурол захиралари ҳақиқатан ҳам йўқ қилингани ёки йўқлиги ҳақида ўз хулосасини бериши керак.
Бундан ташқари, лойиҳада Суриянинг барча ҳудудига гуманитар ёрдамлар етиб бориши таъминланиши, февралда қабул қилиниб, ҳалигача ижроси таъминланмаган ўт очишни тўхтатиш бўйича резолюцияга амал қилиниши лозимлиги таъкидланган.
Эслатиб ўтамиз, Россиянинг рад этилган резолюциясида иттифоқчиларнинг ҳаракатлари қораланиб, улар халқаро ҳуқуқ ва БМТ уставига хилоф иш тутаётганликда айбланганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter