Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳиндистон «рекорд даражадаги буғдой экспорти»ни бекор қилди — оқибати нима бўлади?

Ҳиндистон «рекорд даражадаги буғдой экспорти»ни бекор қилди — оқибати нима бўлади?

Фото: «Деssан Ҳералд»

Ҳиндистон бу йил рекорд даражада — 10 млн тонна буғдой экспорт қилишни режалаштирганди. Бироқ...

Бошқариб бўлмас экспорт оқибатида мамлакат ички бозорида нархлар ошиб кетганидан сўнг, озиқ-овқат хавфсизлигини биринчи ўринга қўйган мамлакат ҳукумати экспорт режаларини бекор қилди. Бу жаҳонда нархларнинг ошишига туртки бўлиши мумкин.

Ҳиндистон жаҳон дон маҳсулотлари экспорт бозорида асосий таъминотчилар сирасига кирмайди, бироқ экспортни бекор қилиши камида Африка ва Осиё бозорларига жиддий таъсир кўрсатиши кутиляпти.

Бир томонда БМТнинг бутунжаҳон озиқ-овқат дастури жаҳонда очарчилик хавфи янада кучайгани ҳақида бонг урмоқда.

Озиқ-овқат хавфсизлиги мақсадлари билан бирга, ҳаддан зиёд жазирама об-ҳавонинг ишлаб чиқаришга таъсири ва ички бозорда дон тақчиллиги юзага келгани ҳам Ҳиндистонни экспортни бекор қилишга ундади. Амалдорлар ушбу чора муваққат экани, балки режа ўзгариши мумкинлигига ҳам ишора қилишмоқда.

Ҳиндларнинг буғдой экспортини чеклаш қарори «Катта еттилик» мамлакатлари раҳбарларининг танқидига учради. «Агар ҳамма экспортни чеклаб, бозорлар ёпилаверса, озиқ-овқат инқироз чуқурлашаверади. Биз Ҳиндистонни Г20 аъзоси сифатида масъулиятлироқ бўлишга чақирамиз», — деди Германия қишлоқ хўжалиги вазири Жем Ўздемир.

Мумбайдаги халқаро савдо фирмаси вакиллари ҳам Ҳиндистон ҳукумати қароридан шок ҳолатига тушишди: «Экспортнинг икки-уч ойдан сўнг қисқаришини кутаётгандик, афтидан, инфляция кўрсаткичлари ҳукуматнинг фикрини ўзгартирган кўринади».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг