Ҳиндистон ва Покистонда «ўлим ёмғири»: 48 соатда 321 киши ҳалок бўлди

Покистон ва Ҳиндистоннинг Ҳимолай тоғлари ҳудудида кучли ёмғирлар келтириб чиқарган сув тошқинлари ва кўчкилар сўнгги 48 соатда камида 321 кишининг ўлимига сабаб бўлди.
Расмийларга кўра, қутқарувчилар бедарак йўқолганларни қидиришда давом этмоқда: «Вазият даҳшатли. Юзлаб одамларни қутқаришга ҳаракат қиляпмиз».
Ҳиндистонда 170 га яқин одам қутқарилди, уларнинг кўпчилиги жиддий жароҳат олган ва шифохоналарга етказилган.
«Лойқалар орасидан ҳамон жасадлар топиляпти», — деди Киштвар туманидаги Юдхвир Котвал клиникаси бош шифокори.
Жанубий Осиёда жорий муссон мавсуми ўта ҳалокатли келди: бу даврда Покистонда қурбонлар сони 430 нафардан ошди. Экспертлар маълумотларига кўра, Ҳиндистон шимолида ёғингарчилик миқдори ўтган йилги даражадан 73 фоиз юқори бўлди.
Метеорологлар минтақада кучли ёмғирлар тўхтамаслиги ҳақида тинмай огоҳлантирмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter