Ҳиндистонлик киши Муҳаммад(с.а.в.)ни ҳақорат қилгани учун жавобгарликка тортилди
14 апрель куни БААда Ҳиндистон фуқароси «Facebook»да Муҳаммад (с.а.в) ҳақида карикатура жойлаштиргани учун уч ой қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда «Gulf News» хабар берди.
34 ёшли ҳиндистонлик карикатурани 2017 йилнинг сентябрида эълон қилган. Мазкур маълумотни эса полицияга унинг ҳамкасби етказган. Ўтган йили декабрь ойида у ислом динини ҳақорат қилгани учун 1400 доллар жаримага тортилган.
Айбланувчи кейинчалик апелляция шикояти билан судга мурожаат қилган, аммо суд унинг талабини қаноатлантирмасдан, жарима ва уч ойлик қамоқ жазосига тортди.
Жазо муддатини ўтаб бўлгач айбланувчи БААдан чиқариб юборилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter