Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ҳожатбарор шоввозлар». ДТМ сохта абитуриентларни фош қилди (фото)

«Ҳожатбарор шоввозлар». ДТМ сохта абитуриентларни фош қилди (фото)

Фото: ДТМ

Давлат тест маркази ўзининг расмий телеграм каналига айрим сохта абитуриентлар тўғрисидаги маълумотларни жойлаштирмоқда.

«Токи бундай «ҳожатбарор»лар қилмиши, бошқалар учун дарс бўлсин», дейилади ДТМ хабарида.

Қайд этилишича, аввалги йилларда қабул жараёнида абитуриент суратга тушар ва уни асл абитуриентнинг ўрнига «сохта абитуриент» расмга тушиши орқали сохталаштириш мумкин эди. Бу, ўз навбатида, амалдаги тартибнинг қўпол бузилишига олиб келар, бундай ҳолатларни аниқлаш мураккаблик туғдирар эди.

Жорий йилда ўтган йиллар тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда абитуриентларни рўйхатдан ўтказишда уларнинг паспорт маълумотлари ва расмлари Ички ишлар вазирлиги миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасининг паспорт виза тизимидан олинди ва тест синовлари бўлиб ўтадиган бинога киришда видеофиксация қурилмалари орқали абитуриентларнинг шахси аниқланди.

Видеофиксация қурилмалари орқали текширилганда мослик даражаси паст бўлган ҳолларда, бармоқ изларини текшириш воситалари ишлатилди. Бу усул сохталикларни аниқлашда анча қўл келди. Натижада бинога киришга ҳаракат қилган кўплаб «сохта абитуриент»лар аниқланди. Уларнинг барчаси белгиланган қонунчилик доирасида чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакилларига топширилди.

Расмларда чап томонда абитуриентлар, ўнг томонда абитуриентнинг ўрнига тест синовларига киришга ҳаракат қилган шахслар суратлари келтирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг