Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳоким ўринбосари жавобгарликка тортилди

Ҳоким ўринбосари жавобгарликка тортилди

Шаҳрисабз туман ҳокимининг ўринбосари туманда фаолият юритувчи фермер хўжалиги манфаатида чиқарилган суд қарори ижросини таъминламаганлиги учун 2020 йил июнда Бизнес-омбудсман ходимлари томонидан расмийлаштирилган маъмурий баённома асосида жавобгарликка тортилган эди.

Шунга қарамасдан, туман ҳокими ўринбосари такроран қонунбузилиш ҳолатини содир этди. Хусусан, Бизнес-омбудсманга «Унумдор ер» фермер хўжалиги (фермер хўжалигининг номи ўзгартирилган) мурожаат қилиб, маъмурий суднинг фермер хўжалиги манфаатига чиққан ҳал қилув қарори ижросини таъминлашда амалий ёрдам сўраган.

Ушбу ҳолат бўйича, Бизнес-омбудсман томонидан фермер хўжалигига чиқарилган суд қарорини қонунда белгиланган тартибда ижро қилиш тўғрисида хулоса киритилди. Хулоса тегишли тартибда ижро қилиш учун туман ҳокимининг ўринбосарига йўналтирилган. Аммо ушбу ҳоким ўринбосари томонидан фермер хўжалиги манфаатида чиқарилган суд қарори ижросини таъминлаш чораси кўрилмаган.

Мазкур қонунбузилиш ҳолати юзасидан Бизнес-омбудсман ходимлари томонидан ҳоким ўринбосарига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз туман судининг

2021 йил 23 февралдаги қарори билан ҳоким ўринбосари маъмурий жазо чораси сифатида такроран жаримага тортилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг