Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ичкари»даги ҳокимнинг шахсий кабинети блокланди

«Ичкари»даги ҳокимнинг шахсий кабинети блокланди

6 ва 7 июнь кунлари айни ўша вақтда қамоққа олинган Андижон шаҳар ҳокими Баҳром Ҳайдаровнинг имзоси орқали «E-qaror» электрон платформасида 24 та ҳужжат жойлангани ҳақида ёзгандик. 

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Андижон вилояти адлия бошқармаси томонидан 6 ва 7 июнь кунлари қабул қилинган қарор ва фармойишларнинг қонунийлиги жойига чиқиб ўрганилмоқда.

Ўрганиш давомида 2022 йил 6 июнь куни соат 9:43 ва 21:18 оралиғида ҳамда 7 июнь куни 18:10 ва 21:07 оралиғида ҳокимлик девонхонаси мудири С. Қодиржонов томонидан Б.Ҳайдаровга тегишли электрон рақамли имзодан фойдаланилган ҳолда «E-qaror» платформасида 26 та қарор ва фармойишлар имзоланган.

«UZINFOCOM» МЧЖ мутахассислари томонидан Андижон шаҳар ҳокими Б.Ҳайдаровнинг «E-qaror» электрон тизимидаги шахсий кабинети Адлия вазирлигининг кўрсатмасига асосан блокланди.

Ушбу жараёнда ҳужжатларни сохталаштириш эҳтимоли борлигини инобатга олиб, тегишли материаллар прокуратура органларига юборилади. Ҳар бир қабул қилинган қарорнинг қонунийлиги ўрганиб бўлмагунча, уларни ижрога қаратиш мақсадга мувофиқ эмаслиги юзасидан тегишли ижрочи органларга хабарлар берилди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 июнь куни Андижон шаҳри ҳокими Баҳром Ҳайдаров гумонланувчи тариқасида процессуал тартибда ушлангани хабари берилганди.

Сўнгра унга нисбатан суд  ажрими билан  «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг