Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Илон Маск Трампнинг Twitter’даги аккаунтини тиклаш учун сўровнома ўтказди

Илон Маск Трампнинг Twitter’даги аккаунтини тиклаш учун сўровнома ўтказди

Twitter эгаси Илон Маск ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг аккаунтини тиклаш учун овоз беришга таклиф қилди. У сўровномани Twitter’даги саҳифасида эълон қилди.

Маск фойдаланувчиларга собиқ Президент Дональд Трампнинг Twitter’даги ҳисобини қайта тиклаш керакми ёки йўқ деган савол билан мурожаат қилган.

Мақолани ёзиш вақтида Трампнинг реабилитация қилинишини овоз берганларнинг 63 фоизи қўллаб-қувватлаган, 37 фоизи қарши чиққан. Овоз бериш 24 соат давом этади.

Маск ўз мурожаатида лотин тилидаги «Вох Попули, Вох Деи» иборасини қўшимча қилган. Бу «халқ овози – Худонинг овози», деган маънони англатади.

Маълумот учун, Трампнинг Twitter аккаунти 2021 йилнинг 8 январида бутунлай тўхтатилган эди. Бу қарор республикачилар тарафдорлари Капитолийда уюштирган тартибсизликлардан кейин қабул қилинган. Намойиш натижасида беш киши ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар ҳибсга олин эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг