Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ИНҲА талабалари шартнома тўловини эски нархда амалга оширади

ИНҲА талабалари шартнома тўловини эски нархда амалга оширади

Фото: «Xabar.uz»

Тошкентдаги ИНҲА университетида #MITCROADMAP2018 анжумани бўлиб ўтмоқда.

Анжуманда сўзга чиққан Тошкентдаги ИНҲА университети ректори Сарвар Бобохўжаев бу йил таҳсил учун тўлов шартномалари қимматлашиши университетнинг 2,3,4-босқич талабаларига дахл қилмаслигини айтди. Бу талабалар эски нархларда шартнома пулларини тўлашади. Қўшимча тўловларни эса Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тўлашни зиммасига олади.

Ректор, шунингдек, университетда тадқиқотлар фаолияти бошланишини маълум қилиб, чет элдан профессор-ўқитувчилар жалб этилаётгани, маҳаллий ўқитувчиларни тайёрлаш жараёнлари ҳақида сўз юритди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг