Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзсаноатқурилишбанк: Инвесторлар билан навбатдаги онлайн учрашув ўтказилди

Ўзсаноатқурилишбанк: Инвесторлар билан навбатдаги онлайн учрашув ўтказилди

Жорий йилнинг 6 август куни Ўзсаноатқурилишбанк тизимида жорий ўзгаришлар ҳақида янгиланган маълумотларни тақдим этиш мақсадида халқаро бизнес ҳамжамияти вакиллари билан видео анжуман (Investor call) форматида навбатдаги учрашув ташкил этилди. Унда «Avesta Investment Group» (Ўзбекистон), Осиё тараққиёт банки, «Bluestone Investment Bank» (АҚШ), «Raiffeisenbank» (Австрия) каби халқаро ва трансмиллий компаниялар, республика давлат муассасалари ҳамда қатор тижорат банкларидан вакиллар иштирок этди.

Онлайн учрашув давомида Ўзсаноатқурилишбанкнинг 2020 йил ва жорий йилнинг биринчи ярим йиллигидаги фаолияти асосий кўрсаткичлари якунлари ҳақида ахборот берилди.

Таъкидлаш жоизки, бу каби видео анжуманлар банклараро муносабатларда муваффақиятли бизнес-жараёнларни ташкил этишда муҳим аҳамият касб этади. Банкнинг ташқи иқтисодий фаолияти даражасини сифат жиҳатдан ошириш мақсадида келгуси режа ва истиқболли йўналишларни муҳокама этиш учун ўзига хос майдон вазифасини бажаради.

Тадбирда томонлар интерфаол тарзда ўзаро фикр алмашишди. Ўзсаноатқурилишбанк вакиллари хорижий экспертларни қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб берди.

Банк Ахборот хизмати

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг