Испанияда кучли жазирама 43 кишининг ёстиғини қуритди
Испанияда кузатилаётган жазирама сабаб икки кун ичида 40 дан ортиқ одам вафот этди. Бу ҳақда Telesinko телеканали хабар бермоқда.
Қироллик Соғлиқни сақлаш вазирлигига бўйсунувчи Карлос III соғлиқни сақлаш институти Испанияда 10 ва 11 июл кунлари 43 киши вафот этганини ҳисоблаган.
Кўпинча 75 ёшдан ошган фуқаролар жуда юқори ҳарорат қурбони бўлмоқда.
Қироллик июн ойида 829 та иссиқлик билан боғлиқ ўлимни тасдиқлади, бу июл ойида ҳозирча 111 тани ташкил этди.
Аввал Японияда кучли жазирама сабаб минглаб одамлар шифохонага ётқизилгани хабар берилганди.
Эслатиб ўтамиз, яқин кунларда Ўзбекистонда ҳам кучли жазирама кутилмоқда. «Ўзгидромет» бу борада махсус огоҳлантириш билан ҳам чиқди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter