Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Исроил бомбардимонида Ғарб давлатлари фуқаролари ҳалок бўлди

Исроил бомбардимонида Ғарб давлатлари фуқаролари ҳалок бўлди

Фото: Reuters

Душанба куни Исроил томонидан Ғазо секторидаги Дайр ал-Балаҳ шаҳрига берилган авиазарба оқибатида The World Central Kitchen (WCK) хайрия ташкилотининг 7 нафар ходими ҳалок бўлди.

Ҳалок бўлганлар Австралия, Польша, Буюк Британия, АҚШ, Канада ва Фаластин фуқаролари экани хабар қилинган.

WCK хайрия ташкилоти ходимлари Ғазога озиқ-овқат кўмаги келтирган бўлиб, улар кетаётган машинага авиация орқали ҳужум қилинган.

«Исроил ҳукумати гуманитар кўмакни чеклаш, тинч аҳоли вакиллари ҳамда инсонпарварлик ташкилотлари ходимларини ўлдиришни бас қилиши, озиқ-овқатдан қурол сифатида фойдаланишни тўхтатиши керак», – дея ҳужумни қоралади WCK ташкилоти асосчиси Хосе Андрес.

Ташкилотнинг ижрочи директори Эрин Гор гуманитар кўмак гуруҳининг ҳаракат йўналиши Исроил армиясига берилганини маълум қилган.

«Бу нафақат WCK’га, балки оғир шароитда фаолият юритаётган барча гуманитар ташкилотларга ҳужумдир. Буни кечириб бўлмайди», – деган Э.Гор.

Исроил армияси ҳолат юзасидан текширув ўтказилишини билдирган.

Европа Иттифоқи қароргоҳи АҚШда жойлашган WCK ташкилоти ходимлари ўлимини қоралаган.

Исроил армияси Ғазо секторида 2023 йил 7 октябрдан буён олиб бораётган урушнинг 75 куни мобайнида БМТнинг 136 нафар ходими ҳалок бўлди. Ташкилот бош котиби буни «БМТнинг бутун тарихида кузатилмаган ҳолат» деб атаган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг