Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Истанбулда 6 ёшли ўзбекистонлик бола ҳалок бўлди

Истанбулда 6 ёшли ўзбекистонлик бола ҳалок бўлди

Фото: Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси

Туркиянинг Истанбул шаҳрида юз берган бахтсиз ҳодиса оқибатида ўзбекистонлик 6 ёшли бола вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси маълум қилди.

Ҳодиса 2026 йил 8 июн куни Истанбулнинг Фотиҳ тумани, Лалели мавзесидаги трамвай бекатида содир бўлган.

Ота-онаси ва яқинлари билан Туркияга сайёҳ сифатида борган бола трамвайдан тушганидан сўнг бекат ва релслар оралиғида қисилиб қолган. Транспорт воситасининг ҳаракатланиши натижасида у оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.

Ҳозирда ҳодиса юзасидан Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдириб, зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилаётганини маълум қилди.

Шунингдек, дипломатик ваколатхона йирик шаҳарларда жамоат транспортидан фойдаланишда эҳтиёткор бўлиш, вояга етмаган болаларни назоратсиз қолдирмаслик ва уларнинг хавфсизлигига алоҳида эътибор қаратишга чақирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг