Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Истеъмолга яроқсиз музқаймоқлар бизники эмас эди» – «Андижон музқаймоқлари» эгаси

«Истеъмолга яроқсиз музқаймоқлар бизники эмас эди» – «Андижон музқаймоқлари» эгаси

Ўзбекистонда «Андижон музқаймоқлари» номи остидаги маҳсулот патентланди. Бу ҳақда «Бу кун» информацион дастурида хабар қилинди.

Қайд этилишича, соҳада 15 йиллик тажрибаси бор тадбиркор Ҳикматуллоҳ Мадраҳимов «Андижон музқаймоқлари»ни тайёрлашни 5 йил аввал бошлаган. Музқаймоқ машҳур бўлгач, уни уй шароитида тайёрлаб, сотадиганлар ҳам пайдо бўла бошлаган.

«Тадбиркорлик рўйхатида йўқ одамлар ҳам уй шароитида қўлбола равишда ишлаб чиқариб сотяпти. Рейдларда тушган “Андижон музқаймоқлари” дея сотилган музқаймоқлар орасида бизнинг маҳсулотлар йўқ эди», — дейди «Андижон музқаймоқлари» раҳбари Ҳикматуллоҳ Мадраҳимов.

Қўлбола усулда тайёрланганлари ортиб, ҳудудларда санитар талабларга зид музқаймоқлар кўпайгач, тадбиркор асл музқаймоқ ишлаб чиқаришни тўхтатди. Бироқ сотувчилар ўзи тайёрлаган маҳсулотни шу ном билан сотишда давом этди.

Ҳикматуллоҳ Мадраҳимов «Андижон музқаймоқлари»ни патентлади. Энди уни қалбакисидан ажратиб олса бўлади.

Маълум қилинишича, Тошкентга махсус аравачалардан 40 дона юбориш режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг