Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ITUнинг cтандартлаштириш бюроси директори билан SG-13 доирасида учрашув бўлиб ўтди

ITUнинг cтандартлаштириш бюроси директори билан SG-13 доирасида учрашув бўлиб ўтди

«Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази» ДУК офисида ITUнинг келажак тармоқлари бўйича 13-сон Тадқиқот комиссияси (SG-13) тадбирлари доирасида Ўзбекистонга келган Халқаро электралоқа иттифоқи (ITU) Стандартлаштириш бюроси директори Onoe Seizo ва Марказ директори У.А.Шакиров ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида «ЎзТТБРМ» ДУКнинг қуйидаги йўналишлардаги асосий лойиҳалари тақдимот қилинди:

  • КомАБТ – Комплекс автоматлаштирилган бошқарув тизими;
  • Банк Антифроди – банк соҳасида фирибгарликка қарши курашиш тизими;
  • MNP – мобил рақамни оператор алмаштирилганда сақлаб қолиш имконини берувчи хизмат.

Таъкидланишича, ITU-Tнинг 13-сон Тадқиқот комиссияси келажак тармоқларини ривожлантириш бўйича стандартлар ишлаб чиқиш ва илмий тадқиқотлар юритиш учун масъул ҳисобланади. Жумладан, булутли технологиялар, тармоқларда маълумотни қайта ишлаш, киберхавфсизлик, квант технологиялари бўйича тадқиқотлар олиб борилади. Комиссия стационар, мобил ва сунъий йўлдош алоқаларининг конвергенцияси, тармоқларнинг энергия самарадорлиги ва кўплаб кириш инфратузилмасини ривожлантириш йўналишларини ўрганади.

Шунингдек, квант тармоқлари, квант калитларни тақсимлаш тармоқлари ва ишончли АКТ инфратузилмалари ҳамда уларнинг архитектураларини стандартлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.

Музокаралар чоғида томонлар телекоммуникация соҳасини ривожлантириш, ўзаро ҳамкорлик истиқболлари ва тажриба алмашиш масалаларини муҳокама қилдилар. Onoe Seizo Ўзбекистон Республикасида телекоммуникация ва рақамлаштириш йўналишида эришилаётган ютуқлар, амалга оширилаётган ташаббус ва саъй-ҳаракатларга юқори баҳо берди.

Манба: rtmc.uz

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг