Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жаник Файзиев ўзбек боксчилари ҳақида катта бюджетли фильм ишлайди

Жаник Файзиев ўзбек боксчилари ҳақида катта бюджетли фильм ишлайди

Жорий йилнинг 18 декабрь куни Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида учрашув бўлиб ўтди. Унда қўмита президенти Рустам Шоабдураҳмонов, агентлик Бош директори Фирдавс Абдухолиқов, россиялик таниқли кинорежиссёр Жаник Файзиев, продюсер Ойбек Файзиевлар иштирок этишди.

Мазкур учрашувда олимпия ўйинлари ҳамда жаҳон чемпионатларининг мутлоқ чемпионлари ҳақида бадиий фильмлар яратиш бўйича муҳокамалар бўлиб ўтди. Жаник Файзиев 2016 йили Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида ғолиб бўлган ўзбек боксчилари ҳақидаги «Енгилмас» (режиссёр Акром Исаков) фильмини суратга олиш ҳақида маълум қилган.

Учрашув сўнгида, катта бюджетдаги «Енгилмас» кинолойиҳасини 2021 йилда тайёрлаш бўйича келишувлар тузилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг