Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Жазо фақат жарима билан чекланиши керакмас»

«Жазо фақат жарима билан чекланиши керакмас»

Депутат Расул Кушербаев ўз телеграм-каналида ёзишича, фожиавий «авария»лар давом этаётганига асосий сабаб — йўл қоидаларига риоя этмаслик ва бу қоидаларга ҳаёт-мамот масаласи сифатида қаралмаётганидир.

«Куни кеча ҳайдовчи ва у туғуруқхонадан олиб келаётган уч кунлик чақалоқ ЙТҲ натижасида ҳалок бўлди.

Ундан бироз аввал эса BMW машинаси билан боғлиқ ЙТҲ кўп муҳокамаларга сабаб бўлганди.

Бундай фожиавий «авария»ларнинг давом этаётгани сабаблари ҳақида кўп гапириш мумкин. Бироқ асосий сабаб йўл қоидаларига риоя этмаслик ва бу қоидаларга ҳаёт-мамот масаласи сифатида қаралмаётганида.

Ҳамкасбимиз Одилжон ака авария ҳолатига сабаб бўладиганларга нисбатан қўлланиладиган жазо чорасини кучайтириш кераклигини таъкидламоқда

Мен ҳам бунга қўшиламан. Ва қўшимча равишда йўл ҳаракати қоидаларининг ЙТҲ келтириб чиқаришга сабаб бўлиши мумкин бўлган қисмлари бўйича жазони фақат жаримадан иборат қилиб қолдирмай, балки жазони маълум даврга қамоқ жазоси тайинлашга қадар олиб чиқиш керак, деган фикрдаман.

Масалан, маст ҳолда автомобилни бошқариш, белгиланган тезликни катта миқдорда ошириш, пиёдага йўл бермаслик, қарама-қарши йўналишда ҳаракат қилиш, светофор буйруғига риоя этмаслик каби ҳолатлар учун автоматик равишда 15 суткадан 30 суткага қадар қамоқ жазоси тайинлаш масаласини ҳам кўриб чиқса бўлади».

«Бу ўпкасини босолмай, одамларни ўлдирадиган «зўр»ларнинг кўзи очилишига ёрдам беради ва профилактикани кучайтиради», — деди депутат сўзининг якунида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг