Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ЖЧ-2018. Лукаку ва Кейнсиз ўтган баҳсда Бельгия Англияни мағлуб этди

ЖЧ-2018. Лукаку ва Кейнсиз ўтган баҳсда Бельгия Англияни мағлуб этди

Фото: «fifa.com»

Жаҳон чемпионатининг сўнгги гуруҳидаги ўйинлар ҳам якунига етди. Унда гуруҳ пешқадамлари – Бельгия ва Англия ўзаро ҳисоб-китоб қилди.

Учрашув олдидан ғалати ҳолат юзага келди. Жамоалар олдида танлов юзага келди – 1/8 финалда осонроқ рақиб маъқулми ёки кейинчалик тўғри келадиган қулайроқ турнир сеткаси танланадими? Гап шундаки, ғалаба қозониб гуруҳда биринчи бўлган жамоа аввалига Японияга дуч келар, кейин эса қийин турнир сеткасига тушарди. Гуруҳнинг иккинчи жамоасини Колумбия кутиб турганди, агар ундан ўтилса, нисбатан осон рақиблар кутиб турганди. Имкон қадар узоқроқ боришни мақсад қилган бу икки жамоа учун муҳим факторлар эди бу. Мутахассису, мухлисларнинг бу фарази жамоалар мураббийлари танлаган бошланғич таркибдан ҳам исботлангандек бўлиб қолди. Икки жамоа ҳам майдонга иккинчи таркиби билан тушди.

Ўйин ҳам шунга яраша интиригасиз ўтди. Нурсиз дуранг билан тугайдигандек туюлган баҳсда Бельгия гол уриб қўйди. Янузай чиройли зарба билан ҳисобни очди. Инглизлар эса бу голга жавоб қайтармади.

Англия – Бельгия 0:1 (0:0, 0:1)

Гол: 0:1 – 51 Янузай.

Англия – Пикфорд, Джонс, Стоунз (Магуайр, 46), Кэйхилл, Дайер, Александер-Арнолд (Уэлбек, 79), Роуз, Лофтус-Чик, Делф, Варди, Рэшфорд.

Бельгия – Куртуа, Дендонкер, Боята, Вермален (Компани, 74), Шадли, Тилеманс, Дембеле, Азар, Янузай (Мертенс, 86), Феллайни, Батшуайи.

Огоҳлантириш: Тилеманс (19), Дендонкер (33).

Гуруҳдаги иккинчи ўйинда Тунис ғалаба қозонди.

Панама – Тунис 1:2 (1:0, 0:2)

Голлар: 1:0 – 33, автогол Мерья, 1:1 – 51 Бен-Юссеф, 1:2 – 66 Хазри.

Панама – Пенедо, Мачадо, Торрес (Техада, 56), Эскобар, Овалье, Гомес, Родригес, Годой, Авила (Арройо, 81), Барсенас, Торрес (Каммингз, 46).

Тунис – Матлути, Наггез, Бедуи, Мерья, Ҳаддади, Скири, Бен-Юссеф, Шалали, Сасси (Бадри, 46), Слити (Ҳалил, 77), Хазри (Срарфи, 89).

Огоҳлантириш: Сасси (44), Бадри (71), Авила (78), Гомес (80), Шалали (90), Техада (90).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг